Вашингтонда “Озодлик Радиоси”га қарши норозилик намойишлари авж олгани айтилмоқда (видео)

Вашингтонда “Озодлик Радиоси”га қарши норозилик намойишлари авж олгани айтилмоқда (видео)

АҚШ пойтахтида “Озодлик Радиоси” фаолиятига қарши намойишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Уларга илова қилинган видеолардан маълум бўлишича, одамлар АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси ва Сенат бинолари олдига йиғилиб, мазкур радиостанцияга қарши ўз норозиликларини билдирган.

Намойишчилар радиостанцияни молиялаштиришни тўхтатишни талаб қилиб, “Озодлик Радиосига маблағ ажратманг!”, “Стоп Озодлик Радиоси!”, “Сохта янгиликларга ишонманг!” ва “Озодлик Радиосини ёпинг!” каби чақириқлар ёзилган шиорлар кўтариб чиқишган.

 

Норозилик намойиши иштирокчилари мазкур радиостанция материаллари кўпинча бирёқлама бўлиб, жамоатчиликни чалғитади, деб ҳисоблашади. Уларнинг фикрича, “Озодлик Радиоси” маълум ахборот ҳодисаларидан фойдаланиб, муҳокамаларни бир томонлама шакллантириш ва жамоатчилик онгига таъсир ўтказишга ҳаракат қилмоқда.

 

Бу намойишлар жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Маълумки, Америка сиёсатчилари “USAID” фаолиятини вақтинча тўхтатиш ҳақида баёнот берганидан сўнг, ижтимоий тармоқларда ОАВ мустақиллиги ва уларнинг халқаро ахборот маконидаги ўрни ҳақида қизғин баҳслар бошланди.

 

Ҳозирча ҳукумат ва “Озодлик Радиоси” расмий вакилларидан бу ҳолатга ҳеч қандай расмий изоҳ берилмаган. Бироқ кузатувчиларнинг фикрича, жамоатчилик норозилиги ушбу радиостанциянинг келгуси фаолияти давлат даражасида муҳокама қилинишига олиб келиши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: