Андижонда 5,3 миллиард сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган цех фош этилди

Андижонда 5,3 миллиард сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган цех фош этилди

Андижон вилояти Хўжаобод туманида жиноий схема асосида табиий газдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди.

«Ўзэнергоинспекция»нинг Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида маълум бўлишича, “B.B.” МЧЖ раҳбари С.А. томонидан Бешқовоқ маҳалласидаги туз ишлаб чиқариш цехида газ ҳисоблагич муҳри бузилган ва ишлаб чиқариш мақсадида табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ҳуқуқбузарлик ортидан газ таъминоти корхонасига 5,3 миллиард сўмлик зарар етказилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда инспекция ахборот хизмати хабар берди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: