Мбаппе французлар орасида рекорд ўрнатди

Мбаппе французлар орасида рекорд ўрнатди

Килиан Мбаппе французлар орасида кетма-кет 7 мавсумда гол уриш бўйича рекорд ўрнатди.

«Реал»нинг 26 ёшли форварди Ла Лига 28-туридан ўрин олган «Вильярреал»га (2:1, танаффус) қарши ўйиннинг биринчи бўлимида 6 дақиқа ичида дубль қайд этди. Мбаппе «Мадрид» сафидаги 44-ўйинда 30 ва 31-голларни урди.

Шу тариқа, Килиан топ-5 лигаларда кетма-кет 7 мавсумда 30+ гол урган тарихдаги илк франциялик футболчига айланди.

2023/24 йилги мавсумда Мбаппе «ПСЖ» сафида 45 та гол урган бўлса, бунгача 41, 39, 42, 30, 39 та гол урганди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: