Гвардиола Ҳусановнинг «Брайтон»га қарши ўйинини баҳолади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 29-туридан ўрин олган «Брайтон»га қарши ўйинда (2:2) жамоасининг ўйинини таҳлил қилди.
«Жереми [Доку] жуда хавфли ўйин кўрсатди. Омар [Мармуш] ҳам ажойиб ҳаракат қилди, у гол урди ва голли узатма берди. Рубен [Диаш] ва Ҳуса [Абдуқодир Ҳусанов] ҳам ажойиб ўйин намойиш этди. Умуман олганда, барчаси яхши эди. Биз иккинчи бўлимни 2:1 ҳисобида бошладик ва бир нечта яхши вазиятлар яратдик. Лекин ўйин охирида диққатни йўқотдик, хатога йўл қўйдик ва рақиб ҳисобни тенглаштирди. Бундай ҳолатлар футболда учраб туради», — дейди Гвардиола клуб расмий сайтига берган интервьюсида.