Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ливан жанубидаги турар-жой биносига зарба берди

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари Ливан жанубидаги Тир шаҳрида турар-жой биносига зарба берди, натижада бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ливан соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
«Душман Исроил Тир шаҳридаги бинога ҳаво ҳужуми уюштирди, натижада бир киши ҳалок бўлди, етти киши яраланди», — дейилади баёнотда.
Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Коейла аҳоли пунктига берилган ҳаво ҳужуми натижасида тўрт нафар тинч аҳоли жароҳатланган.