АСКАР МАДҲИ

Юракда ўт, чақноқ кўзларим
Севгим шу юрт — аҳддир сўзларим.
Тинчлик дея бедор тунларим
Аскар жисмим Ватан учундир.
Осмон тинчин сақламоқ учун
Халқ ишончин оқламоқ учун,
Ер тишлатиб душманнинг кучин
Аскар жисмим Ватан учундир.
Ўлимга тик боқарман ногоҳ,
Чунки онам дуоси паноҳ.
Доим отам ўгити ҳамроҳ
Аскар жисмим Ватан учундир.
Хотиржамлик тимсоли аскар,
Зирҳли қалқон мисоли аскар.
Дунё рақиб келса ҳам агар,
Аскар жисмим Ватан учундир.
Шаҳзод Жўрабоев,
Ўзбекистон Республикаси ҳарбий
авиация институти 3-босқич курсанти