Россияда 6 нафар ўзбекистонлик бўлган машина ЙТҲ оқибатида ёниб кетди

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасига кўра, фожиа 16 апрель куни соат 01:10 да Саратов вилоятида юз берган.
Оқибатда машинадаги бир киши ҳалок бўлди, яна беш киши турли даражада тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилди.
Қайд этилишича, ҳозирда вафот этган фуқаронинг жасадини юртга қайтариш ишлари бошланган.