Мерц Путинга ён беришлар эвазига санкцияларни бекор қилишни таклиф этди

Мерц Путинга ён беришлар эвазига санкцияларни бекор қилишни таклиф этди

Германия канцлери Фридрих Мерц Берлинда «Истак билдирганлар коалицияси» учрашувидан сўнг Россия билан боғлиқ санкциялар Москва тинчлик музокараларига киришиш ва муайян ён беришларга тайёрлигини билдирган тақдирда босқичма-босқич бекор қилиниши мумкинлигини маълум қилди.
Канцлернинг таъкидлашича, ҳудудий масала бўйича музокаралар учун Украинадаги амалдаги фронт чизиғи, яъни томонларнинг тўқнашув чизиғи асос қилиб олиниши керак.

Шунингдек, Украинага Ғарб тузилмаларига интеграциялашиш имконияти берилиши лозим.

«Бунга жавобан Россияга нисбатан санкциялар босқичма-босқич ва муайян шартлар асосида бекор қилиниши эълон қилинади», — деди Фридрих Мерц.

Дўстларингизга ҳам юборинг: