Шукрулло Исроиловнинг автомобилини олиб қочган йигит 2 йилга қамалди

Бундан аввал таниқли артистга тегишли Mercedes-Benz автомобили 1998 йилда туғилган Шерзод исмли йигит томонидан олиб қочилган эди.
У шаҳар бўйлаб айланиб, Учтепа туманидаги мойка ёнида тўхтаган пайтида ЙПХ ходимлари томонидан ушланган.
Суд ҳукмига кўра, Шерзод 2 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.