Халқаро математика олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 17 та медални қўлга киритди

Халқаро математика олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар 17 та медални қўлга киритди

Шу йилнинг 21-25 апрель кунлари Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида ИИ Халқаро математика олимпиадаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Дунё“ АА хабар берди.

 

Маълум қилинишича, мазкур билимлар беллашувида 15 та давлатдан 250 нафарга яқин иқтидорли ўқувчилар ўзаро беллашди. Олимпиадада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари фаол иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган.

 

II Халқаро математика олимпиадаси якунларига кўра ўзбекистонлик ўқувчилар жами 17 та медаль – 4 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди. Бу натижа болаларимизнинг юқори савиядаги билим ва тайёргарлигини яна бир бор намоён қилди. Иқтидорли ўқувчиларимиздан Жавоҳир Мамақулов, Азизбек Мамажонов, Абдулазиз Раджабов ва Меҳмонбек Аманов олтин медаль соҳиблари бўлишди.

 

Ўтган йили Туркманистонда бўлиб ўтган Халқаро математика олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси 9 та медални қўлга киритган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: