Осиё чемпионатида оғир атлетикачилар олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлишди

Хитойнинг Жиангшан шаҳрида бўлиб ўтаётган мусобақада 109 кг вазн тоифасида Акбар Жўраев – олтин ва Шарофиддин Амриддинов – кумуш медалларига сазовор бўлишди.
Акбар Жўраев даст кўтаришда 183 кг, силтаб кўтаришда 223 кг ва иккикурашда 406 кг натижа қайд этган ҳолда 3 та олтин медални қўлга киритган бўлса,
Шарофиддин Амриддинов даст кўтаришда 181 кг, силтаб кўтаришда 214 кг ва иккикурашда 395 кг натижа кўрсатиб 3 та кумуш медалга сазовор бўлди.