Тошкент шаҳридаги баъзи кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади

Тошкент шаҳридаги баъзи кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади

Қурилиш-монтаж ишлари муносабати билан:
Яккасарой туманидаги Братислава, Глинка ва Шота Руставели кўчалари чорраҳасида 2025 йил 11 июль соат 22:00 дан 14 июль соат 06:00 гача ҳаракат вақтинча чекланади.

Чекловлар қуйидагича:

Братислава ёки Глинка кўчаларидан ҳаракатланаётган транспорт воситалари учун чорраҳада тўғрига ва чапга ўтиш ёпилади, фақат ўнгга бурилишга рухсат этилади.

Шота Руставели кўчасидан ҳаракатланаётганлар учун эса тўғри ва ўнгга бурилиш мумкин, чапга ўтиш чекланади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: