«Ислам Махачев жуда қийин вазиятда»
UFCнинг чемпионлик учун собиқ даъвогари Чейл Соннен Ислам Махачев вазн тоифасини алмаштиргани сабаб мураккаб вазиятга тушиб қолганини айтди.
«Ислам жуда қийин вазиятда. Агар у ютқазса, енгил вазнга қайтадими? Лекин бу энди у тарк этган вазн эмас – у ерда янги қирол бор. Ёки у ярим ўрта вазнда қайтадан кўтарилиши керакми? Менимча, унинг жамоаси бу вариантни ўйламаяпти. Улар фақат ғалабага ишоняпти», — деди Соннен ўзининг YouTube каналида.
