Назорат хариди натижалари

🔎 Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Бухоро вилояти бўлими томонидан Бухоро шаҳридаги “Ситора” бозорида сотилаётган Бухорода ишлаб чиқарилган “ТОСОЛ LIDER” антифриз маҳсулотига назорат хариди ўтказилди.
🧪 Ўтказилган лаборатория таҳлиллари натижасида мазкур маҳсулот амалдаги стандарт талабларига мос эмаслиги аниқланди.
⚠️ Мутахассисларнинг таъкидлашича, сифатсиз антифриз иссиқликни тўлиқ ўтказмайди, натижада совитиш тизими двигателни етарлича совита олмайди. Бу эса двигателнинг ҳаддан ташқари қизишига, радиатор, насос, трубкалар ва блокдаги йўлларда занг ва носозликларнинг пайдо бўлишига олиб келади.
🧰 Шу боис истеъмолчиларга антифриз танлашда маҳсулотнинг ёрлиғи, ишлаб чиқарувчи мамлакати, техник кўрсаткичлари ва сертификатланганлигига алоҳида эътибор бериш тавсия этилади.
📞 Ҳурматли истеъмолчилар! Агар савдо тармоғида сифатсиз маҳсулотга дуч келсангиз, 1880 қисқа рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.