Meta Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очишни режалаштирмоқда

Meta Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очишни режалаштирмоқда

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигида Meta (Facebook, Instagram, WhatsApp, Threads) компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар Ўзбекистонда Meta ваколатхонасини очиш истиқболлари, рекламада шаффофлик ва фирибгарликнинг олдини олиш, контентни монетизация қилиш ҳамда рақамли контент яратувчиларни қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилишди.

Учрашув якунида рақамли платформаларни тартибга солиш, фойдаланувчиларни ҳимоя қилиш ва адолатли монетизацияни таъминлаш борасида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: