«Жаноза номозини ўқиган домлага пул берманг!..» (видео)
Тошкентда ва бошқа катта шаҳарларимизда масжидлар кўп. Шунинг учун кўпгина бидъат амаллардан мана шундай маърузалар билан воз кечилиб кетилаяпди. Улардан қутилишаяпди. Бироқ мамлакат аҳолисининг асосий қисмини ташкил этувчи қишлоқларда масжидлар сони жуда оз. Баъзи вилоятларда етти, саккиз маҳаллага бир масжид тўғри келса келар бўлмаса у ҳам йўқ. Шундай экан номозхонлар ҳам кам. Шундай экан шу кам номозхонлар ҳам жонли маърузаларни эшитишмайди. Бу эса бидъатларни сақланиб қолишига сабабчи бўлади!..
