Ўзбекистон Вена конвенсиясига қўшилди
2025 йил 8 ноябр куни Ўзбекистон Халқаро атом энергияси агентлигига (ИАЭА) “Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенсияси”га қўшилиш ҳақидаги ҳужжатни топширди.
Мазкур қадам мамлакатнинг атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасидаги халқаро мажбуриятларини кенгайтириш ва ядровий хавфсизликни таъминлашга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.
Вена конвенсияси ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги масалаларини ҳуқуқий тартибга солади ва ядровий иншоотлар фаолияти натижасида юзага келиши мумкин бўлган зарарни қоплаш механизмларини белгилайди.
Шу тариқа, Ўзбекистон ИАЭА билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаб, атом энергияси соҳасида халқаро ҳуқуқий мажбуриятларни бажаришда янги босқичга қадам қўйди.
