Муниса Ризаевадан модадаги ўзига хослик ҳақида
Хонанда Муниса Ризаева ўзининг Instagram саҳифасида модага оид ўйлантирувчи фикрларини билдирди. Санъаткор ёзишича, инсоннинг услуби дўконлардан эмас, ички ҳис-туйғулардан келиб чиқади.
“Бу сотиб олиб бўлмайдиган ягона нарса. Бу сизни ёрлиқдаги нархидан қатъи назар, ўзига хос услубга эга қилади. Ўзига хослик — бу тренд эмас, ўз танловингиз. Нусхалаш эмас, балки ўз ҳикоянгиз. Стандартлар эмас, ўз қулайлигингиз,” — деб ёзди Муниса Ризаева ўз постида суратлари билан бирга.
Хонанда бу сўзлари билан замонавий моданинг асосий қадрияти — шахсийлик ва ички эркинлик эканини таъкидлади. Унга кўра, кийинишдаги энг муҳим нарса — ўзингни эркин ҳис қилиш ва бошқаларга ўхшашга интилмаслик.
