Ўзбекистонга 2025 йилда 75 мингдан ортиқ хорижлик даволаниш учун келди
2025 йилнинг январ-октябр ойларида Ўзбекистонга даволаниш мақсадида 75,7 минг нафар хориж фуқароси ташриф буюрди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Тиббий туризм бўйича асосий оқим қўшни мамлакатлардан кузатилди. Етакчиликни Тожикистон эгаллаб, 53 минг киши билан биринчи ўринда турибди.
Кейинги ўринларда Қирғизистон (13 минг) ва Қозоғистон (7 минг) жойлашган. Бундан ташқари, Ўзбекистон тиббиёт муассасаларида даволаниш учун Россиядан 1,7 минг, Афғонистондан 533, Туркиядан 43 ва АҚШдан 15 нафар фуқаро ташриф буюрган.
