Аёллар ғафлатда қолиб шайтонга уйингиздан жой бериб қўйманг!.. Лекин… (видео)
Баъзан оддийгина уйларга борасиз шунақанги файзга тўлганки, чиққингиз келмайди. Кошонларга борасиз, қочгингиз келади. Сабаби мана шунда? Гарчи оддий бўлсада, гарчи кўримсиз бўлсада саромжам-саришталиги боис у ерда жинлар, шайтонлар бўлмайди. Бунинг боиси, ўша хонадоннинг бекаси-аёли саришталигидадир. Аёл қанчалик чаққон, қанчалик меҳнаткаш ва уддабурон бўлса, онасидан чиройли тарбия олган бўлса, ҳамма ёқни чинни-чироқ қилиб қўяди. У ерлар ёғ тушса ялагудай тозза бўлади. У ерларда жинларнинг насибалари бўлмайди… Шунинг тескариси бўлган хонадонда эса беканинг танбалиги, иш ёқмаслиги, бефаросатлиги, баҳонакашлиги ва онасидан тарбия олмаганлиги сабаб шайтонхонага айланади… Эркак. Эркак кўчани одам. Эркак топиб келади. Тамом. Саришталик беканинг бўйнида. Қолаверса, танбал хотинга эркак минг айтгани билан ўзида бўлмаганидан кейин у барибир минг битта баҳонани рўкач қилиб тозалликка умуман қарамайди. Нафақат қарамайди, керак бўлса сизни айбдор ҳам қилиб қўяди… Айтайлик, идиш ювадиган мошина олиб бермагансиз. Чанг ютгич яхши эмас. Кир мошина яхши ишламайди ва ҳаказо ва ҳаказо!..
