«Ошхона пичоғи билан қўрқитиб, таҳдид қилди!..», «Ўзимни ўлдиришгача олиб боришини айтмоқда!..» Таниқли боксчи Шоҳжаҳон Эргашевнинг турмуш ўртоғи деб таништираётган аёл аянчли видеомурожаат билан чиқди (Видеомурожаат)

Ижтимоий тармоқларда профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашевнинг турмуш ўртоғи томонидан йўлланган видеомурожаат кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ушбу мурожаатда аёл спортчи томонидан содир этилган тахминий зўравонлик ҳолатлари ва оилавий муносабатларнинг оғир тафсилотлари ҳақида сўз юритган.

Мазкур вазият жамиятда хотин-қизларга нисбатан зўравонлик масаласи нақадар долзарб эканлигини яна бир бор кун тартибига чиқарди. Таҳририятимиз ушбу масалада бир ёқлама хулоса чиқармаслик ва воқеликка холис баҳо бериш тарафдоридир. Воқеанинг иккинчи томони — Шоҳжаҳон Эргашевнинг ҳам фикрини тинглашга тайёрлигимизни билдирамиз. Ҳар қандай зиддиятли вазиятда иккала томонга ҳам ўз позициясини баён қилиш учун имконият берилиши шарт.

Дўстларингизга ҳам юборинг: