Қонли хато: Нигерияда бозорга ҳужум сабаб 200 киши ҳалок бўлди
Нигериядаги бозорга ҳужум оқибатида 200 киши ҳалок бўлди.
Reuters агентлигининг маҳаллий аҳоли ва маҳаллий кенгаш аъзоси каби манбаларга таяниб хабар беришича, Нигерия ҳаво кучлари самолётларининг Ёбе штатидаги қишлоқ бозорига берган зарбаси оқибатида камида 200 киши ҳалок бўлди.
Нигерия ҳаво кучлари қўшни Борно штатидаги «Боко Ҳарам» гуруҳи позицияларига зарба берганини даъво қилди, аммо бозорга берилган зарба ҳақида ҳеч нарса дейилмади.
Ёбе расмийлари ҳаво ҳужуми Жилли бозори яқинидаги ҳудудга қаратилганини ва баъзи мижозлар жароҳатланганини тан олишди. Улар қўшимча маълумот беришмади.
Маҳаллий кенгаш аъзоси Лаван Занна Нур Гейдам ҳаво ҳужумида 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлганини тахмин қилди. Бошқа бир қанча маҳаллий аҳоли ва номаълум халқаро гуманитар ташкилот вакили ҳам шунга ўхшаш тахминларни билдирди.
Жилли бозори Борно штати билан чегарада жойлашган бўлиб, у ерда жангари гуруҳлар фаол ва терроризмга қарши операциялар олиб борилмоқда. Март ойида штатда учта террористик ҳужумда камида 130 киши ҳалок бўлган.
