«Масжидга боргим келади. Лекин имом ёқмайди!..» (Видео)
«Нима, сен имом билан ўпишасанми?!» Аммо жавоб ҳам даҳшат бўлди… Энди баҳона қидирсак, мана шуниси ҳам чиқади. Худдики, масжидга бориб намоз ўқиш имтиҳон топширишдай… Ўзи тўғри, имтиҳон бўлади. Қабрда, қиёматда бўлади. Лекин одамларга ҳеч қанақа имтиҳон топширилмайди. Раҳматли қирғиз шайхи жуда ажойиб инсон эдилар. Жавоб ҳамиша тилларининг учида турарди. Савол берилдими, шу заҳоти жавобини бериб қўярдилар…
