Толстой аёлларнинг махфий қуролини фош қилган!..

Толстой аёлларнинг махфий қуролини фош қилган!..

«Айтмоқчи бўлганим шуки, бир қарашда аёл зотининг бу қадар хорланиши ҳайратланарли ҳол бўлса, бошқа жиҳатдан қараганда — у аслида ҳукмронлик қилмоқда. Худди яҳудийлар ўзлари чекаётган машаққатлар эвазига тўплаган бойликлари билан ҳаммага ҳукм ўтказгани каби, аёллар ҳам шу йўлдан боришмоқда.

Яҳудийлар: «Майли, агар бизнинг фақат савдогар бўлишимизни истасангиз, шундай бўла қолсин — лекин биз савдо орқали сизларни ўзимизга бўйсундирамиз», дейишган эди. Аёллар ҳам худди шундай: «Майли, агар бизни фақат эҳтирос объекти сифатида кўришни истасангиз, биз шу эҳтирос орқали сизни асир этамиз», демоқдалар.

Аёлнинг ҳуқуқсизлиги унинг овоз бера олмаслиги ёки судья бўла олмаслигида эмас (булар шунчаки расмиятчилик). Ҳақиқий ҳуқуқ — жинсий муносабатларда эркак билан тенг мақомда бўлиш, унга эгалик қила олиш, истаса яқинлашиб, истаса ўзини тия олиш ва эркакнинг танловини кутиб ўтирмай, ўзи танлай билиш ҳуқуқидадир.

Сиз буни беъманилик дерсиз? Унда марҳамат, эркакни ҳам бу ҳуқуқлардан маҳрум қилинг. Ҳозирча аёллар жамиятдаги расмий ҳуқуқлардан маҳрум, лекин бунинг эвазига улар эркакнинг ҳис-туйғуларини жунбушга келтириб, уни мафтун этадилар. Натижада эркак гўёки ўзи танлаётгандек туюлса-да, аслида танловни аёл қилади. Бу қудратни бир қўлга киритгач, аёл ундан ўз манфаати йўлида фойдалана бошлайди ва эркаклар устидан чексиз ҳукмронликка эга бўлади.»

Дўстларингизга ҳам юборинг: