Диққат! Кутилмаган об-ҳавога тайёр туринг

Диққат! Кутилмаган об-ҳавога тайёр туринг

Тошкентга кучли ёмғир ҳафтаси келиши кутилмоқда – машинани мойка қилишга шошилманг.

Бугун 19-апрелдан 23-апрелгача пойтахтда давомий ёғингарчилик кутилмоқда. Синоптикларнинг маълумотларига кўра, пайшанба куни энг кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ ва кучли шамол бўлиши мумкин.

Об-ҳаво баҳорги каби сақланиб қолади, кундузги энг юқори ҳарорат 29 даражага, кечаси эса ҳарорат 11 даражага тушади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: