Ҳа, «70», «75»ни жуда яхши билаяпмиз! Айниқса охирги пайтларда!.. (Видео)

Ҳа, «70», «75»ни жуда яхши билаяпмиз! Айниқса охирги пайтларда!.. (Видео)

Ҳозир бошқа ҳамма рақамлар четга чиқиб қоляпти… «Қоч, «70» келияпти! Шу ўтиб кетсин тинчгина, ана ундан кейин биз юрамиз!» «Эй, ана «70» ёки «75» келяпти, йўлдан бирор беш юз метр нарига ўтиб тур, бўлмаса учириб юборади. Ҳеч бўлмаганда шамоли!..» «Светофор? Светофор к чёрту!», «Қисиб кетди!» «Олдин ёнбошдан урди, кейин орқадан!» «Дамлаб кетибди!» «Электр симига илиниб қолибди. Сим узилмабди! Ичидаги одамлари ҳам тирик. Ҳар ҳолда тирикка ўхшаб кўринди-да!» Қушлар хижолатдан учмай қўйишибди: «Биз «70», «75»дек учолмаймиз! Шарманда бўламиз. Яхшиси, дарахт шохида ўтирайлик», дейишаётганмиш! «Ўпка?! Ўпка сенда бўлади! «70», «75»ларда ўпка деган нарсанинг ўзи йўқ. Улар ўпкасиз ҳам яшаш ҳадисини олишган!»

Ибн Сино мардикор бозори… «Нега «бетонка»нинг йўли ёпиқ?! «70», «75»лар тўпланиб олишибди! «Бунт» кўтаришяптими?» «Йўқ, иш излаб келишган. Мардикорликка келишган!..

Дўстларингизга ҳам юборинг: