Абдуқодир Ҳусанов: «Гвардиола, «брат», қандай энди?..»
Ҳа, бугун Абдуқодир ўзгарди. Бугун у ҳеч тортинмай, уялмасдан Гвардиола билан гаплаша олади. Чунки у шунга лойиқ ишни қилиб қўйди. Бунга бор-йўғи бир йил вақт кетди. Худо берган истеъдод ва меҳнат маҳсули бу. Энди Гвардиола ҳам уни ёш бола деб билмайди. Энди Гвардиола унга тўла ишонади. Керак бўлса, Абдуқодирни йўқотиб қўйишдан қўрқади.
Жангчи, фидойи, мақсад сари борини берадиган йигитлар ҳамиша қадрли! Шундай экан, Гвардиола ҳам шогирди унинг елкасига аста уриб қўйса, асло хафа бўлмайди. Қайтанга хурсанд бўлади. Чунки ўртада яқинлик ва бир-бирини тушуниш бор. Жамоа — битта оиладай гап. Агар жамоанинг каттаси ғўддайган, кеккайган бўлса ва қўл остидагиларни менсимаса, бошқалар ҳам худди шу муносабатни унинг ўзига қайтаради!
