Дунёнинг энг гўзал актрисаси ким?

Дунёнинг энг гўзал актрисаси ким?

People журнали 43 ёшли Энн Ҳетеуэйни “дунёнинг энг гўзал юлдузи” деб эълон қилди. Машҳур актрисанинг сурати нашр муқовасини безади.

“Фаолиятимни бошлаганимда ўзимга нисбатан қаттиққўл бўлсам, энг зўри бўламан, деб ўйлардим. Кейин қирқ ёшга тўлганимда гўё бошқа режимга ўтдим ва ноқулай ҳаёт кечиришни истамай қўйдим. Мени шунчаки ҳаётнинг энг ёқимли қисми қизиқтира бошлади”, дейди актриса.

Жорий йилнинг ўзида Энн Ҳетеуэй иштирокидаги бешта фильм, жумладан, узоқ кутилган “Қаттиққўл хоним 2” фильмининг намойиши режалаштирилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: