Германия Европадаги энг кучли армияга айланмоқчи
Германия Бундесвернинг умумий сонини амалдаги ҳарбий хизматчилар ва резервчиларни қўшган ҳолда 460 минг кишига етказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ГФР мудофаа вазири Борис Писториус янги ҳарбий стратегияни тақдим этиш чоғида маълум қилди, деб ёзади Der Spiegel.
«Ушбу стратегияда вазир амалдаги ҳарбий хизматчилар сонини камида 260 минг нафарга етказиш мақсадини сақлаб қолган. Резервдагилар билан биргаликда армия сафи камида 460 минг эркак ва аёлгача кенгайиши керак», — дейилади мақолада.
Писториус Берлиннинг асосий мақсади — Бундесверни «Европадаги энг кучли армия»га айлантириш эканини алоҳида таъкидлади.
