«Ўтириб» қўйган АҚШ энди «чиркафан» бўлиб чиқиш йўлини изламоқда!

«Ўтириб» қўйган АҚШ энди «чиркафан» бўлиб чиқиш йўлини изламоқда!

АҚШ Эрон билан бўлаётган низодан «юз ёруғлиги» билан чиқиш йўлларини изламоқда. Бу ҳақда Ислом Республикаси Мудофаа вазирлиги расмий вакили Реза Талаиник баёнот берди.

«Бугун бизнинг ҳарбий қудратимиз устунлик қилмоқда, шунинг учун ҳам душман ўз обрўсини сақлаб қолган ҳолда, ўзи ботиб қолган уруш ботқоғидан чиқиш йўлини қидирмоқда», — дея Талаиникнинг сўзларини келтиради ISNA агентлиги.

АҚШ ва Исроил 28 февралдан бошлаб Эрон ҳудудидаги объектларга, жумладан Теҳронга зарбалар беришни бошлаган эди. Натижада вайронагарчиликлар ва тинч аҳоли орасида қурбонлар борлиги хабар қилинган. Эрон эса бунга жавобан Исроил ҳудудига, шунингдек, Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий объектларига зарбалар бермоқда. Минтақадаги кўплаб давлатлар ракета ва дрон ҳужумлари хавфи сабабли ҳаво ҳудудини тўлиқ ёки қисман ёпиб қўйган. АҚШ Президенти Дональд Трамп 8 апрелга ўтар кечаси Эрон билан икки ҳафталик ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилганини маълум қилган эди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: