Ҳамдам Собиров қайси фанларни ёқтирган? Болалик хотиралари очиқланди
Хонанда Ҳамдам Собиров интервьюлардан бирида мактабдаги ўқиш даври ва қайси фанларга қизиққани ҳақида сўзлаб берди.
Унинг айтишича, бошланғич синфларда, хусусан 5 синфгача у аъло баҳоларга ўқиган.
Бироқ кейинги йилларда ўзини анча шўх ва фаол бўлганини таъкидлади. Санъаткорнинг сўзларига кўра, у энг кўп жисмоний тарбия дарсини ёқтирган.
Шунингдек, мусиқа, она тили ва адабиёт фанлари ҳам унинг севимли дарслари қаторида бўлган.
Айни пайтда, у физика ва математика фанларига унчалик қизиқмаганини ҳам яширмади.
Ҳамдам Собировнинг таъкидлашича, мактаб давридаги ушбу қизиқишлар унинг келажакдаги ижодий йўлига ҳам маълум маънода таъсир кўрсатган.
