Америкаликларнинг 61 фоизи АҚШнинг Эрон билан урушини хато деб ҳисоблайди
The Washington Post газетасининг ёзишича, америкаликларнинг 61 фоизи АҚШнинг Эрон билан урушини хато деб ҳисоблайди.
Сўров натижаларига кўра, норозилик даражаси Ветнам ва Ироқ урушлари билан таққосланади. 20 фоиздан камроғи АҚШнинг ҳаракатларини муваффақиятли деб ҳисоблайди.
Шунингдек, 60 фоизи можаро туфайли иқтисодий инқироздан қўрқишади ва кўпчилик уруш терроризм хавфини оширади, деб ҳисоблайди.
