БАА уч давлат бўйича саёҳат чекловини жорий қилди
Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, БАА фуқароларининг Эрон, Ливан ва Ироққа саёҳат қилишига тақиқ эълон қилинди. Бунга “ҳозирги минтақавий воқеалар” сабаб бўлгани айтилмоқда.
Вазирлик ҳозирда ушбу мамлакатларда бўлган барча БАА фуқароларини БААга зудлик билан қайтишни тезлаштиришга чақирди.
“Ташқи ишлар вазирлиги БААнинг чет элдаги фуқароларининг фаровонлигини назорат қилиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўзи томонидан чиқариладиган барча кўрсатмалар ва маслаҳатларга риоя қилиш муҳимлигини таъкидлайди”, – дейилади хабарда.
