Профилактика инспектори 10 минг доллар пора билан ушланди
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Учтепа тумани ИИО ФМБ профилактика катта инспектори 10 минг АҚШ долларини ноқонуний равишда олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Тергов маълумотларига кўра, инспектор 2025 йилнинг декабрь ойида мазкур фуқарога тегишли МЧЖ ҳужжатларини сохталаштириш орқали IT-хизмати кўрсатиш эвазига фирибгарлик йўли билан чет эл фуқаросидан 450 минг АҚШ доллари олган 1990 йилда туғилган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатиш ва уни жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, пул талаб қилган. Шу орқали у фирибгарлик жинояти бўйича иш қўзғатишга таъсир ўтказишга уринган.
Шу билан бирга, ушбу иш билан боғлиқ ҳолатда аввалроқ МЧЖга оид фирибгарлик факти юзасидан жиноят иши қўзғатиш рад этилгани ҳам маълум бўлди.
Ҳозирда катта инспекторга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
