Токио ва Вьетнам иқтисодий хавфсизлик бўйича ҳамкорликни кучайтиради
Япония Бош вазири Санаэ Такаичи ва Вьетнам Бош вазири Ле Мин Хунг шанба куни Ханойда учрашиб, энергетика ва муҳим фойдали қазилмалар соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга келишиб олдилар. Учрашув давомида иқтисодий хавфсизлик икки томонлама муносабатларнинг янги устувор йўналиши сифатида белгиланди. Томонлар инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, рақамлаштириш ва коинот соҳаларини қамраб олувчи олтита келишувни имзоладилар.
Япониянинг Вьетнамга киритган янги инвестициялари жорий йилнинг биринчи чорагида 75 фоизга камайган бўлса-да, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 12,3 фоизга ошиб, 13,7 миллиард долларни ташкил этди. Шунингдек, Япония 10 миллиард долларлик «Power Asia» ташаббуси доирасида Вьетнамнинг «Нги Шон» мажмуасига хом нефт етказиб беришни ташкил этишда ёрдам берадиган бўлди. Бу ҳамкорлик Яқин Шарқдаги низолар туфайли юзага келган энергетик инқироз шароитида Вьетнам учун муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.
