Хитой аҳолиси қариб бормоқда
Хитойда кейинги ўн йил ичида 60 ёшдан ошганлар сони 400 миллиондан ошиши кутилмоқда. Шу муносабат билан мамлакат расмийлари аҳолининг қариши масаласини ҳал қилиш чораларини кучайтирмоқда, деб хабар беради Синьхуа.
2025 йил охирига келиб, Хитойда 60 ёшдан ошган 320 миллиондан ортиқ одам бўлади. Бу мамлакат аҳолисининг тахминан 23 фоизини ташкил қилади.
Ҳукумат бу масалани ҳал қилиш учун аниқ чоралар кўрмоқда. Масалан, 2030 йилга келиб, шаҳар ва қишлоқларнинг камида 70 фоизи қарияларни парваришлаш муассасалари билан қамраб олиниши керак. Шунингдек, қийин аҳволда қолган кекса фуқароларнинг ҳолидан мунтазам хабар олиш ва уларга ғамхўрлик қилиш механизмларини жорий этиш режалаштирилган. Мутахассислар аҳолининг қариши ва гендер номутаносиблигининг асосий сабабларидан бири сифатида 1970 йилларнинг охирларида жорий этилган «битта бола сиёсати»ни таъкидяптилар. Натижада, мамлакатда туғилиш даражаси пасайган.
Кейинчалик расмийлар бу чекловларни аста-секин юмшатдилар: 2013 йилда айрим оилаларга иккинчи фарзанд кўришга рухсат берилди, 2016 йилда эса барча оилаларга учинчи фарзанд кўришга рухсат берилди. Ва 2021 йилда учинчи фарзандга ҳам рухсат берилди. Шунга қарамай, туғилиш даражаси сезиларли даражада ошмади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Хитой аҳолиси ўтган йили 3,39 миллион кишига камайиб, 1,404 миллиардга етди.
