Зеленский Қрим кўпригини бутунлай йўқ қилишга буйруқ берди

Зеленский Қрим кўпригини бутунлай йўқ қилишга буйруқ берди

Зеленский Қрим кўпригини бутунлай йўқ қилишга буйруқ берди — The Daily Telegraph.
Буюк Британиянинг The Daily Telegraph нашри манбаларга таяниб хабар беришича, Украина президенти Владимир Зеленский Қрим кўпригининг сақланиб қолган қисмини ҳам бутунлай йўқ қилиш бўйича топшириқ берган. Нашр манбалари Украина Қуролли кучлари кўприкка янги зарбалар беришга тайёргарлик кўраётганини билдирган.

«Президент унинг бутунлай вайрон қилинишини истайди», — деган нашр суҳбатдошларидан бири.

Нашр маълумотига кўра, аввалги зарбалар кўприкнинг темир йўл қисми конструкциясини жиддий заифлаштирган. Умуман олганда, объектга қарши 11 турдаги турли қурол қўлланилган.

The Daily Telegraph Украинада ишлаб чиқарилган «Нептун» қанотли ракеталарининг ролини алоҳида таъкидлаган. Нашрга кўра, ракетанинг такомиллаштирилган модели 1 000 километргача масофадаги нишонларни мўлжалга олиш имкониятига эга.

Киевдаги «Луч» конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростелёв аввалроқ жорий йилда бундай ракеталардан юзлаб дона ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётганини маълум қилган эди.

Нашр суҳбатдошларидан бири Россиянинг Украина кўприкларига берган зарбаларига ишора қилиб, Москва бундай ҳаракатлар жавобсиз қолмаслигини олдиндан ҳисобга олиши кераклигини айтган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: