Эрон Ҳурмуз бўғози яқинида АҚШ кемасига ракета билан зарба берди!..

Эрон Ҳурмуз бўғози яқинида АҚШ кемасига ракета билан зарба берди!..

 Кема экипажи ортга қайтишга қарор қилди.

Fars: Эрон Ҳурмуз бўғози яқинида АҚШ ҳарбий кемасига ракета зарбалари йўллади Эрон расмий рухсатсиз Ҳурмуз бўғозидан ўтиш тақиқи ҳақидаги огоҳлантиришларни менсимаган АҚШ кемасига ҳужум қилди. Бу ҳақда 4 май куни Fars агентлиги ўзининг Telegram-каналида хабар берди. Америка кемасига иккита ракета зарбаси берилгани маълум.

«Ҳаракат хавфсизлиги ва кемачилик қоидаларини бузган ҳолда Ҳурмуз бўғозини кесиб ўтмоқчи бўлган кема, Эрон ҳарбий-денгиз кучларининг огоҳлантиришига амал қилмаганидан сўнг ракета ҳужумига учради», — дейилади нашрда.

Дастлабки маълумотларга кўра, кема экипажи ортга қайтишга қарор қилган. Axios портали журналисти Барак Равид ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида АҚШнинг юқори мартабали мулозими Эрон ракеталари АҚШ кемасига теккани ҳақидаги маълумотни инкор этганини ёзди.

Аввалроқ, 4 май куни АҚШ президенти Дональд Трамп Америка армияси Ҳурмуз бўғозида тўсиб қўйилган кемаларни озод қилишни бошлашини маълум қилган эди. Операция «Озодлик» деб номланади ва АҚШ ҳамда Эрон номидан гуманитар ишора бўлади. Теҳрон эса, ўз навбатида, АҚШнинг Ҳурмуз бўғозидаги янги денгиз режимига ҳар қандай аралашуви сулҳнинг бузилиши сифатида қаралишини эслатиб ўтди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: