Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

24 ёшли Алина Ветрова Аннапурна лагери ҳудудидан якка саёҳатга чиққанидан кейин бедарак йўқолган эди. Қутқарув операцияси 3 ҳафта давом этган, аммо қор кўчкиси туфайли у ҳалок бўлган деб ҳисобланиб, оиласи Новосибирскда рамзий дафн маросимини ўтказган. 2025 йил бошида эса National Geographic гуруҳи Непал тоғларидаги 4800 метр баландликда жойлашган ёпиқ монастирда европалик аёлни топган. У монахлар либосида бўлиб, тибет ва непал тилларида эркин гапира олган.

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Журналистлар ундан қайтишни истайсанми, деб сўраганда у рус тилида, аммо акцент билан: «Мен аллақачон уйдаман. Тоғлар танланганларни қўйиб юбормайди», деб жавоб берган. Ота-онаси уни қидириб келишмоқда, учрашув ой охирига белгиланган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: