Соғлиқни сақлаш вазири тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Элдор Эркинович Адилов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратсияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти шўба мудири лавозимидан озод этилди.
Бундан илгарироқ Э.Адилов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
Шунингдек,
Отабек Суннатович Имамов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди;
Жалолиддин Шарафутдинович Асамутдинов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг Комплаенс ва коррупсияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;
Адхам Юсупович Худайкулов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди;
Шерзод Дилмуратович Мухамедов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди;
