Интернетда Макрон ва Пашиняннинг бир-бирига ўпич йўллаб, узоқ қучоқлашиб хайрлашгани мемга айланди
Арманистон бош вазири Франция президентини кузатиб қўйиш вақтида қўллари билан юракча шаклини ясаб, “муҳаббат” ишорасини кўрсатган. Макрон эса бунга жавобан ҳаводан ўпич йўллаган.
Бу эса ижтимоий тармоқларда турли мемлар пайдо бўлишига сабаб бўлди.
Хусусан, фойдаланувчилар Макрон яна рафиқасидан тарсаки ейиши ҳақида ҳазиллар қилишмоқда.
