ЖЧ-2026: 2 млрд аҳоли футбол кўришдан маҳрум бўлиши мумкин.
Ҳиндистон ва Хитойда миллионлаб футбол ишқибозлари Жаҳон чемпионатини томоша қила олмаслик хавфи остида. Сабаби — FIFA ва трансляция компаниялари ўзаро келиша олмаяпти.
FIFA Ҳиндистон бозори учун 100 млн доллар талаб қилмоқда, бироқ “Relianse-Disney” атиги 20 млн доллар бериши мумкинлигини айтган. Хитой бўйича эса ҳали расмий трансляция шартномаси имзоланмаган.
