Шу қадар ҳам «бахтиқаро»мисан-а? Афсус 17 йил…

Шу қадар ҳам «бахтиқаро»мисан-а? Афсус 17 йил…

«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн Испаниядаги фаолияти давомида на Ла Лига, на Чемпионлар лигасида ғолиб бўла олмади.

Мадрид клуби яримфинал жавоб баҳсида «Арсенал»га 0:1 ҳисобида ютқазиб, (биринчи ўйин — 1:1) мавсумни совринсиз якунлади. 35 ёшли футболчи эса ёзда МЛС вакили «Орландо Сити»га ўтади.

Гризманн 2009–2014 йилларда «Реал Соседад» сафида тўп тепиб, юқори даражадаги совринларга эришмаган, фақат 2009/10 мавсумда Сегундада ғолиб бўлган.

У «Атлетико»да 2014–2019 ҳамда 2021–2026 йилларда ўйнаб, Европа лигаси (2017/18), Испания Суперкубоги (2014) ва УEФА Суперкубогини (2018) қўлга киритган.

2019–2021 йилларда «Барселона» сафида ҳаракат қилган ҳужумчи бу даврда фақат битта соврин — Испания кубогини (2020/21) ютган.

Маълумот учун, Гризманн Франция миллий жамоаси билан 2018 йилда жаҳон чемпиони бўлган, шунингдек 2020/21 мавсумда Миллатлар лигасида ғалаба қозонган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: