ЕЧЛ. “Арсенал” финалда!
УЕФА Чемпионлар Лигасининг ярим финал босқичи доирасидаги илк жавоб учрашуви якунланди. Лондон шаҳридаги “Эмирейтс” стадионида бўлиб ўтган баҳсда “Арсенал” ва “Атлетико Мадрид” ўртасидаги жанговар ўйинда 1:0 ҳисоби қайд этилди. Унда “Арсенал” ғалаба қозониб, ЕЧЛнинг дастлабки финалчисига айланди.
Ўйин икки жамоанинг тактик кураш ва тартибли ўйини остида ўтди. Ҳисоб 44-дақиқада Лондон клуби қанот ҳужумчиси Букайо Сака томонидан очилди. Англиялик футболчи Леандро Троссарднинг зарбасидан сўнг дарвозабон қайтарган тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлим, мадридликларнинг фаол ҳужумлари билан бошланди. Икки клуб футболчилари бир қанча хавфли вазиятлар яратди, бироқ мазкур натижа ўйин якунига қадар ўзгармади. Жамоалар ўртасидаги илк тўқнашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган ва ҳар икки гол пенальтидан киритилган эди.
Шу тариқа “Арсенал” 20 йилдан сўнг илк бор Чемпионлар Лигаси финалига йўл олди. 2006 йил Париждаги “Стад де Франс” стадионида ўтган ЕЧЛ финалида Лондон жамоаси “Барселона”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди.
УЕФА Чемпионлар Лигаси
1/2 финал, жавоб учрашуви
“Арсенал” — “Атлетико” 1:0
Гол: 0:1 — Сака (44)
