Холанд «Сити» мухлисларига мурожаат қилди
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд Англия чемпионати 35-тур доирасида «Эвертон»га қарши учрашув (3:3)дан кейин X ижтимоий тармоғида пост қолдирди.
«Яна тўртта [ўйин] қолди. Охиригача бирга!» — деб ёзди норвегиялик ҳужумчи.
Мавсум якунланишига уч тур қолганида «Манчестер Сити» 71 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Турнир жадвалини эса 76 очко тўплаган «Арсенал» бошқариб турибди. Бироқ «шаҳарликлар»да битта ўйин заҳирада мавжуд.
Кейинги турда «Манчестер Сити» «Брентфорд»га қарши майдонга чиқади, «Арсенал» эса «Вест Хэм» билан ўйнайди.
Жорий мавсумда Холанд барча мусобақаларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 36 та гол урган ва 7 та голли узатма амалга оширган.
