Абдуқодир Ҳусанов Англия чемпиони бўла оладими?

Абдуқодир Ҳусанов Англия чемпиони бўла оладими?

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг 35-туридан ўрин олган “Эвертон”га қарши баҳсдаги дурангдан сўнг жамоанинг чемпионлик имкониятлари хусусида фикр билдирди. Гвардиоланинг сўзларига кўра, энди барчаси жамоасининг қўлида эмас:

“Ушбу ўйингача ҳаммаси ўз қўлимизда эди, аммо энди ундай эмас. ‘Брентфорд’га қарши баҳс учун тайёргарлик кўрамиз. Ҳаракатда давом этамиз ва охирида нима бўлишини кўрамиз”.
“Манчестер Сити” футболчилари биринчи бўлимдан сўнг 1:0 ҳисобида олдинда бораётган эди, бироқ 83-дақиқага келиб 1:3 ҳисобида имкониятни бой бераётганди. Гвардиола шогирдлари фақатгина иккинчи бўлимга қўшиб берилган 7-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолишга муваффақ бўлди. Мураббий якунланган учрашувдаги ҳолатни шундай баҳолади:

“Бир очко мағлубиятдан кўра яхшироқдир. Аммо битта очко олгандан кўра 3 очко олганимизда яхшироқ бўлар эди. Ўйин давомида кўп нарса юз берди. Рақиб қанчалик шаклланган жамоа эканлигини, улар ўта тажовузкор ўйнашини билардик. Биринчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик, аммо иккинчи бўлимда рақиб ўз ўйинини кучайтирди. Албатта, биз ҳам яхши футбол намойиш этдик, лекин, иккинчи таймда биринчи бўлимдаги каби шижоат етишмади”.

Маълумот учун, 4 май, душанба куни Ливерпульда бўлиб ўтган учрашув 3:3 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. 35-турдан олдин АПЛ турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турган “Манчестер Сити” битта кам ўйин ўтказиб, пешқадам “Арсенал”дан 3 очкога ортда қолаётган эди. Энди бу фарқ 5 очкони ташкил этмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: