Туапседа 19 000 кубометр нефть маҳсулотлари йиғиб олинди
Апрель ойида Украина дрон ҳужуми оқибатида Туапсе нефть портида йирик авария содир бўлган ва кўп миқдордаги нефть маҳсулотлари атроф муҳитга оқиб кетган эди.
Мутахассислар дарёнинг қуйи оқимида, шунингдек, сув зонасида ва Қора денгиз қирғоғида ифлосланишни тозалаш учун туну кун ишламоқда.
Шаҳарда парклар, спорт майдончалари ва бошқа жамоат жойларини тозалаш ва ювиш ишлари давом этмоқда.
