“Реал Санжик” 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди

“Реал Санжик” 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди

“Реал Санжик” тахаллуси билан танилган Санжар Каримов 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг ҳукми билан Санжар Каримов Жиноят кодексининг 3 та моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси ҳамда БҲМнинг 410 баравари (168 млн 920 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.

У айбланган моддалар:1) 168-модда (фирибгарлик) 4-қисм «а» банди;2) 112-модда (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисм;3) 273-модда (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 2-қисм.

Жазолар алоҳида-алоҳида ижрога қаратилиши белгиланди. Шунингдек, ҳукмда жабрланувчи Ш.А. га етказилган моддий зарар қоплангани эътироф этилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: