Месси: «Чемпионлар! Яшасин, «Барса»

Месси: «Чемпионлар! Яшасин, «Барса»

«Барселона» собиқ футболчиси Лионел Месси каталонияликларни Ла Лига чемпионлиги билан табриклади.

«Чемпионлар! Яшасин, «Барса» — деб ёзди Месси ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Ҳанс-Дитер Флик бош мураббийлигидаги жамоа уйда ўтган класикода «Реал»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ғалаба орқали «кўк-анорранглилар» очколарини 91 тага етказиб, лига якунига 3 та тур қолганида чемпионликни кафолатлади.

Маълумот ўрнида, бу жамоанинг Ла Лигадаги 29-ғолиблиги ҳисобланади. «Кўк-анорранглилар» бу борада фақат «Реал»дан (36 та) орқада. Мадрид клуби эса 77 очко билан 2-поғонада қолди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: