Раъно Зокирова — меҳрибон ва озода қайнона сифатида таърифланди

Раъно Зокирова — меҳрибон ва озода қайнона сифатида таърифланди

Блогер Дилбар Зокирова “Ошхона талк” кўрсатувида ўз қайнонаси ҳақида самимий фикрларини билдириб ўтди. Суҳбат давомида бошловчи ундан: “Раъно опа ҳаётда қандай қайнона?” деб сўради.

Блогер бу саволга илиқ ва эътиборли жавоб берди:

 

— Тўғрисини айтсам, уларни “қайнонам” деб аташ ўзимга бироз ёт туюлади. Гўёки шу сўз билан ўзимдан узоқлаштиргандек бўламан. Шунинг учун кимдир “қайнонангиз” деса, мен дарҳол “ойижонимларми” деб тўғрилайман, — деди у.

Дилбар Зокированинг айтишича, қайнонаси уларни ҳар доим қўллаб-қувватлаб келади:

 

— Ойижоним бизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдилар. Ҳатто уй йиғиштирадиган аёл билан ҳам ўзлари таништириб қўйгандилар. Бугун ўша аёлга қўнғироқ қилиб, “Қачон кела оласиз?” деб сўраганимда, у “Қайнонангиз билан гаплашдим, жума куни бораман”, деди. Ростини айтсам, бундан бехабар эдим. Энг қувонарлиси — ойижоним ҳеч қачон мени маломат қилмайдилар, — дея қўшимча қилди блогер.

 

Кўрсатув бошловчиси ҳам Раъно Зокирова ҳақида илиқ фикр билдирди:

 

— Бир нарсани алоҳида таъкидламоқчиман, Раъно опа жуда покиза ва озода инсон. Кўпчилик уйига меҳмон келишидан олдин тартибга келтиради, лекин уларда ҳар доим уй озода, — деди у.

 

Суҳбат якунида Дилбар Зокирова ҳам ўз фикрини билдириб ўтди:

 

— Билмайман, ойижоним даражасига етишим учун менга яна неча йил керак бўлади. Лекин мен ҳам албатта шундай инсон бўлишга ҳаракат қиламан, — деди у.

Мазкур суҳбат ижтимоий тармоқларда илиқ кутиб олиниб, кўпчилик томонидан самимийлик ва ҳурмат намунаси сифатида баҳоланмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: